Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
бошлади. Унга, сенга нима бўлди, дейишган эди, мен билан унинг ўртасида бир оловли хандақ ва қанотли баҳайбат махлуқ пайдо бўлди, деб жавоб берди. Пайғамбар с.а.в.:
«لَوْ دَنَا مِنِّي لاخْتَطَفَتْهُ الْمَلاَئِكَةُ عُضْوًا عُضْوًا»
«Агар менга яқинлашганида, фаришталар уни парча-парча қилиб юборарди», дедилар.
Бундан бошқа азоблашлар: Заҳабий «Тарих»да, Байҳақий «аш-Шаъб»да, ибн Ҳишом «Сийрат»да ва Аҳмад «Фазоийлус-саҳоба»да Урва р.а.дан ривоят қиладилар: Варақа ибн Навфал азобланаётган ва «Аҳад, Аҳад» деяётган Билолнинг ёнидан ўтаётиб: «Эй Билол, Худо битта, битта», дерди, кейин Умайя ибн Халафнинг ва Билолни шу кўйга солаётган Бану Жамҳликлар олдига бориб: «Аллоҳга қасамки, агар уни ўлдирсангизлар, унга қаттиқ ачинаман», дерди. Абу Бакрнинг ҳовлиси Бану Жамҳда эди. Азобланаётган Билолнинг ёнидан ўтаётиб, Умайяга: «Шу мискин борасида Аллоҳдан қўрқмайсанми, қачонгача бундай қиласан?», деди. «Сен уни бузгансан, энди ўзинг қутқар», деди Умайя. «Розиман, менда ундан кўра бақувватроқ ва чидамлироқ сенинг динингдаги ғулом бор, ўшани алмашаман», деди Абу Бакр. «Қабул қилдим», деди Умайя. «У сеники», деб Абу Бакр ўша ғуломига Билолни алмаштирди ва озод қилди. Абу Бакр Маккадан ҳижрат қилишидан аввал олти қулни мусулмон бўлгани учун озод қилганди. Билол еттинчиси эди. Улар орасида Бадр ва Уҳудни кўрган, Мауна қудуғи кунида шаҳид бўлган Омир ибн Фаҳира, Умму Абийс ва Зинниралар бор эди. Жобир р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. азобланаётган Аммор ва унинг оиласи ёнидан ўтаётиб:
«أَبْشِرُوا آلَ عَمَّارٍ وَآلَ يَاسِرٍ فَإِنَّ مَوْعِدَكُمْ الْجَنَّةُ»
«Эй Аммор оиласи, эй Ёсир оиласи, хурсанд бўлинглар, чунки сизларга ваҳда қилинган нарса жаннатдир», деганлар. Бу ҳадисни Ҳоким «Мустадрак»да чиқариб, Муслим шартига кўра саҳиҳ, деган. Уни Заҳабий «Талхис»да маъқуллаган. Аҳмад одамлари ишончли бўлган санад билан Усмон р.а.дан ривоят қилади: «Пайғамбар с.а.в. билан водийда бораётган эдик. У киши қўлимдан ушлаб олгандилар. Азобланаётган Аммор ва унинг ота-онаси ёнига
108-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278
|